“Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалари ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази – давлат корхонасининг “Ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик текширув” бўлими 1-тоифали мутахассиси Ф.Б.Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлари юзасидан маълумот берди.
Андижон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бош мутахассиси О.Умаров, 2017 йил 22 августда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган метрологик текширувдан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари рўйхати билан семинар қатнашчиларни таништирди ҳамда ушбу рўйхатда кўрсатилган ўлчаш воситалари мажбурий давлат назорати ва текширувига тадбиқ этилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу қарорда кўрсатилган ўлчаш воситалари даврий қиёсловдан ўтказилмаган ҳолда фойдаланилганда, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган маъмурий жавобгарлик тўғрисида йи-илганларга маълумот берди.
Андижон машинасозлик институти “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” кафедрасининг 2-босқич магистранти В.Х.Нишонов “Тиббиёт ўлчов воситаларини метрологик хизматини ташкил этиш тўғрисида” тайёрлаган презентациясида халқаро стандартларда келтирилган намуналарга асосан, уларни техник хоссаларини ва йўриқномасини ифодаловчи “Инженерия паспорти” ва техник кўрик натижаларни расмийлаштириш юзасидан бир қатор таклифлар бериб ўтди. Маърузага семинар иштирокчилари томонидан ижобий хулосалар берилиб, техник воситаларни назорат қилиш юзасидан ўз таклифларини бердилар.
Андижон вилояти Саломатлик-3 лойихаси директори Ғ.М.Тешабоев “Замонавий тиббий техникалардан унумли фойдаланган холда аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш тўғрисида” маъруза қилди. Тиббиёт ташкилотларига келтирилаётган замонавий, кўп функцияли тиббиёт ўлчаш воситаларининг афзаллиги ҳамда уларни давлат қиёсловидан ва синовларидан ўтказиш аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг асосий омили эканлигини ўз маърузасида таъкидлаб ўтди. Эски, маънан эскирган тиббий ўлчаш воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, уларни таъмирлаш, яроқсиз холатга келган тиббий ўлчаш воситаларини муомаладан чиқариш юзасидан йиғилганларга ўз тавсияларини берди.
Йиғилиши якунида мавзуга оид савол ва таклифлар эшитилиб, мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар берилди. Семинар бахс ва мунозаралар асосида қизикарли тарзда якунланди.