Жорий йилнинг 30 апрел куни “Ўзстандарт” агентлиги биносида “ISO ташкилоти фаолияти, Техник қўмиталар ва хамкорлик истиқболлари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда Республикадаги мавжуд техник кўмиталарнинг вакиллари, Агентликнинг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти рахбар ходимлари, тегишли бошқарма бошлиқлари ва етакчи мутахассислари иштирок этишди.
Семинарда сўзга чиққан Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Мухитдинов, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро муносабатлар бошқармаси, халқаро муносабатлар бўйича бош мутахассиси А.Орифбоев республикадаги мавжуд техник қўмиталар олдида турган вазифалар, муаммолар ва уларнинг ечимлари, стандартлаштириш ва техник қўмиталар фаолияти, “Ўзстандарт” агентлигининг ISO ташкилоти техник қўмиталари билан олиб бораётган фаолияти, халқаро фаолият ва техник қўмиталар фаолиятини сифат жихатдан янги босқичга олиб чиқиш масалалари хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Семинар якунида ушбу ўқув семинарни ташкил этилиши ва унга ҳукуматимиз даражасида эътибор берилиши ҳам бежиз эмаслиги, шундай экан, барча семинар иштирокчилари учун тайёрланган маъруза ва презентацияларда илгари сурилган фикр ва тавсиялардан мақсадли фойдаланиб, мустаҳкам ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш, фаолиятдаги мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш, уни янада такомиллаштириш, самарадорлик ва натижадорликка эришиш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Семинар давомида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар