Бугун мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёни ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаяпти. Айниқса Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ташқи сиёсатимизда йўлга қўйилган ҳамкорлик дастурлари натижасида ривожланган мамлакатлар билан қўшничилик, биродарлик ришталари янада мустаҳкамланиб бораётгани ҳаммамизни мамнун этмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жанобларининг Республикамизга амалга оширган расмий ташрифи ва ҳар икки мамлакат ўртасидаги қардошлик ришталарининг ҳуқуқий пойдеворига асос солингани юқоридаги мулоҳазаларимизнинг исботи дейишимиз мумкин.
Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон-Туркия ўртасида бир қатор тарихий ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, юртимизда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасини янада ривожлантириш, халқаро тажрибаларни жорий этиш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов ташриф доирасида Туркия Стандартлаштириш институтининг директори Себахиттдин Қўрқмас жаноблари билан келгусидаги Ҳамкорлик дастурини имзоладилар.
Албатта, Турк қардошларимиз билан имзоланган Ҳамкорлик дастури кўмагида “Ўзстандарт” агентлиги тизимини ривожлантириш, келгусида ўзаро тажриба алмашиш имкониятлари бунданда кенгайишига умид боғлаймиз.