Жорий йилнинг 24 апрел куни Корея Технология ва Стандартлар агентлиги қошидаги, Корея Кийим Кечак Синови ва Тадкикот Институтининг бир гуруҳ мутахассислари «Ўзстандарт» агентлигига амалий ташриф билан келдилар.
Мазкур делегация аъзолари ушбу институтнинг бошқарув ва режалаштириш бўлими бош менеджери Можин Юн, Ташқи савдо бизнес бўлими бошлиқлари Хьюшин Юн ва Анжин Ли, Атроф мухитни бошқарув сохасидаги эксперти Бумжин Чойлардан иборат эди.
Сафардан кўзланган асосий мақсад, «Ўзстандарт» агентлиги ва Жанубий Корея хамкорлари ўртасида англашув меморандумини имзолаш, мувофиқликни бахолаш сохасида замонавий кўшма лаборатория ташкил этиш ва текстил махсулотлари синови хамда сертификатлаштириш соха йўналишида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни Жанубий Корея Республикасида малакасини оширишдан иборатдир.
Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари, Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея Республикаси ўртасида ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёноти алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб, Жанубий Корея Республикаси хамкорлари билан анъанавий мулоқотларни давом эттириш ва ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Музокаралар чоғида айни пайтдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Яқин йилларда ушбу кўрсаткичларни янада ошириш бўйича янги қадамлар ташланиши таъкидланди.
Музокаралар дўстона ва ишчанлик рухида ўтди.
Шундан сўнг Корея Технология ва Стандартлар агентлиги қошидаги, Корея Кийим Кечак Синови ва Тадкикот Институти делегацияси “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қошидаги синов лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Корея Технология ва Стандартлар агентлиги қошидаги, Корея Кийим Кечак Синови ва Тадкикот Институти делегацияси “Ўзстандарт” агентлиги рахбариятига кўрсатилган илиқ ва дўстона қабул учун миннатдорчилик билдирди.