Бугунги кунда истеъмолчилар томонидан маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлигига эътибор берилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилмаган маҳсулот нафақат ички бозода балки жаҳон бозорларида ҳам ўз ўрнига эга бўлмайди.
“Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоялаш мақсадида хавфсизлик талабларини белгиловчи 7 та (мойлар, лифтлар, газда ишлайдиган ускуналар, ветеринария дори воситалари, автомобиль ва авиа ёқилғи, портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишловчи ускуналар, гўшт) умумий техник регламентлар, шунингдек, 1 та (газ тўлдириш компрессорлари) махсус регламент қабул қилиниб, уларнинг умумий сони 39 тага етказилди.