Республикамизда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегясида белгилаб берилган устивор йўналишларидан бири, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш масаласи этиб белгиланган.
Ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий тармоғининг истиқболи шубҳасиз ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг рақобатбардошлиги билан белгиланади. Айнан мазкур йўналиш асосида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Ўтган саккиз ой давомида агентликнинг ташаббуси билан 2300 та экспортёр корхоналар билан иш олиб борилди.
Маҳсулотларнинг талабларини ҳалқаро амалиётга мувофиқлаштириш мақсадида 551 та халқаро стандартлар амалиётга жорий этилди. Бунинг натижада халқаро стандартларнинг сони 3599 тага етказилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт ҳажмини янада кенгайтириш мақсадида Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иқтисодиёти комиссиясининг мева, сабзавот ва қуритилган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига тегишли 77 та стандартлари (шулардан, 24 таси мева, 32 таси сабзавот ва полиз экинлари, 21 таси қуритилган маҳсулотлар учун), халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг 24 та “Кодекс алиментариус” стандартлари қабул қилинди.
Бу ишлар тизимли равишда давом эттирилади.