Андижон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида  кўплаб халқаро миқёсидаги давра суҳбатлари ва семинарлаш ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 15-17 апрел кунлари Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг “Менежмент тизимларини халқаро сертификатлаштириш” идорасига TURKAK томонидан 2017 йилнинг 26 апрел куни расмийлаштирилган АВ-0131-YS-сонли гувоҳномасига асосан, инспекцион аудит ўтказиш мақсадида TURKAK аудиторлари Атакан Баштурк ва Булат Айдемирлар ташриф буюрдилар.

Ташрифнинг биринчи куни марказнинг бўлим ва бўлинмалари ҳамда “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва Бухоро ҳамда Наманган синов ва сертификатлаштириш марказларидан кузатув аудити мақсадида таклиф этилган мутахассислар иштирокида инспекцион аудитнинг очилиши бўлиб ўтди.

Инспекцион аудитнинг очилишидан сўнг, халқаро сертификатлаштирилган 13 та  корхонадан, 4 та корхона ҳужжатлари ва процедура ҳужжатлари тўплами аудиторлар томонидан ўрганиб чиқилди.         

Ташрифнинг иккинчи кунида Атакан Баштурк бошчилигидаги биринчи гурух томонидан вилоятдаги Избоскан Ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежига, Булат Айдемир бошчилигидаги иккинчи гурух томонидан Жалалқудуқ туманидаги "SPZ-BEARINGS" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхоналарда Халқаро стандарт ISO 9001:2015 талаблари бўйича жойида кузатув аудити ўтказилди.

Избоскан Ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида ўтказилган сертификатлаштириш аудити вақтида дарслар жараёни кузатилди.

"SPZ-BEARINGS" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонада ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашилиб, корхона мутахассислари билан суҳбат ўтказилди. Маҳсулот ишлаб чиқаришда ISO 9001:2015 халқаро стандартини сертификатлаштиришнинг афзалликлари бўйича семинар ўтказилди.