Жорий йилнинг 30 май куни Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълумот учун
- Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2002 йилдаги №342 сонли “Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан республиканинг турли вазирлик ва идоралари вакиллари таркибида ташкил қилинган. Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилар:
- Cтандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида устувор йўналишларни белгилаш ҳамда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
- Cтандартлаштириш, сертификатлаштиришни ривожлантириш, такомиллаштириш ва унинг ягона тизимини яратиш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш;
- Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари техник қўмиталарининг стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгаш навбатдаги йиғилишининг кун тартибига қўйидаги масалалар киритилган:
- Техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича 2016 йилга мўлжалланган дастурнинг бажарилиши тўғрисида
- “Ўзстандарт” агентлиги, ДСЭНМ ва давлат ветеринария хизмати лабораторияларида техник регламентлар ва синов усулларига доир халқаро стандартларни жорий этиш бўйича қўлланиладиган чора-тадбирлар тўғрисида
- Синов лабораторияларини халқаро аккредитацияга тайёрлаш бўйича “Ўзстандарт” агентлигитомонидан ўтказиладиган ишлар тўғрисида
- Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш миллий тизимини 2016-2020 йиллар даврида ривожлантириш ва такомиллаштириш ва кейинги истиқболлари Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Йиғилиш натижалари бўйича қабул қилинган Қарорлар Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгаш йиғилишининг 30.05.2016 йилдаги №1-2016 баённомасида акс эттирилган. Уларнинг орасида - Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш миллий тизимини 2016-2020 йиллар даврида ривожлантириш ва такомиллаштириш ва кейинги истиқболлари Концепциясини тасдиқлаш.
Ҳужжатлар билан сайтимизнинг “Идоралараро ҳамкорлик” бўлимида танишишингиз мумкин.
Ахборот хизмати