“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режага асосан, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти директори Д.Б. Қодиров Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги жисмоний ва юридик шахслар билан навбатдаги “Сайёр қабули”ни ўтказди.
Маълумки, Хўжаобод тумани вилоятнинг юксак тоғ-адирликларига туташ бўлган хушманзари ҳудуд ҳисобланади. Бир томони ям-яшил адирликлар, иккинчи томони эса кўз илғамас тоғлардан ташкил топган гўзал ва мафтункор маскан.
Шу сабаб, Хўжаободга ташриф буюрган инсон руҳан янгиланиб, кўнгли пурвиқор тоғлардек кўтарилиб, яхши кайфият билан қайтади.
Шу сабаб, Хўжаободлик инсонлар тадбиркор ва саховатга бой бўлишади.
“Сайёр қабул” учрашув йиғилишини Хўжаобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Соилов очиб, тадбир қатнашчиларини унинг иштирокчилари ва кун тартиби билан таништирди. Мамлакатимизда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, айниқса, ушбу соҳаларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунлари ва қонун ости хужжатлари қабул қилинганлиги бу борада миллий тизимнинг хуқуқий асосларини яратиш билан бирга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, экспорт салохиятини оширишга омил бўлаётганлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг учрашувда Д.Қодиров сўзга чиқиб, “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятидаги устивор вазифалар ва йўналишларни янада ривожлантиришда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилаётган тажрибаларнинг моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди.
Сайёр учрашувида Андижон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш марказининг масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар. Йиғилиш сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.