Жорий йилнинг 9 апрел куни “Ўзстандарт” агентлигида Афғонистон стандартлаштириш миллий идораси  бош директорининг доктор Нақибуллох Фаиқ бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.  

Унда стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш сохаларида ўзаро ишчи гурухини шакллантириш, мувофиқликни бахолаш сохасида қўшма лабораториялар очиш, соха йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, трейнинглар ташкил этиш ва экспорт салохиятларини ошириш каби янги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги бош директори А.Каримов, мамлакатимизда экспорт сохасини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпганлиги, Афғонистон эса Ўзбекистон учун яқин ва катта бозорлиги, Республикамизнинг ривожланган стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни бахолаш салоҳияти Афғонистон учун манфаатли эканлигини айтиб ўтди. 

Таъкидланганидек, ушбу лойиҳалар нафақат стандартлаштириш ва мувофиқликни бахолаш соҳасида, балки бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорликнинг кенгайишига хизмат қилади. 

Музокараларнинг мантиқий давоми сифатида икки идора ўртасида стандартлаштириш ва мувофиқлини бахолашни ривожлантириш йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган стратегик ҳамкорлик дастури имзолашга келишиб олинди. 

Давра сухбати дўстона ва  ишчанлик рухида ўтди.

Шундан сўнг Афғонистон делегацияси  “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва “ЎзММИ” ДК қошидаги  синов лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Афғонистон стандартлаштириш миллий идораси бош директори Нақибуллох Фаиқ “Ўзстандарт” агентлиги рахбариятига афғон делегациясига кўрсатилган илиқ ва дўстона қабул учун миннатдорчилик билдирди.