“Ўзстандарт” агентлигининг бир гуруҳ мутахассислари “Ўзагроэкспорт” Акциядорлик жамияти Махсуслашган Ташқи Савдо Компаниялари ҳамколигида ташкил этилган “Экспорт қилинувчи мева-сабзавот маҳсулотларига қўйилган халқаро стандарт талаблари ва уларни сертификатлаштириш масаласи” мавзусидаги амалий семинарда иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёнида келтирилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида вужудга келаётган стандартлаштириш ва сертификатлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2016 йил 2 июнда “Ўзагроэкспорт”нинг мажлислар залида “Экспорт қилинувчи мева-сабзавот маҳсулотларига қўйилган халқаро стандарт талаблари ва уларни сертификатлаштириш масаласи”даги амалий семинарида”Ўзстандарт” агентлиги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси мутахассиси Сардор Муродов ва Стандартлаштриш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти етакчи мутахассиси Н. Никишиналар қатнашиб, экспорт билан шуғулланувчи корхоналарга зарурий тавсияларни бердилар. Эътиборли жиҳати шундаки, Агентлик мутахассислари “O’z DSt ISO 22000” ва “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси томонидан кўрсатилаётган консультатив хизматлар” ва истиқболдаги вазифалар юзасидан маълумотларни бердилар.
Ахборот хизмати