“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан навбатдаги учрашувда “Республикамизда ягона ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва ҳалқаро алоқаларни кенгайтириш истиқболлари” мавзуси юзасидан журналистларга батавфсил маълумотлар тақдим этилди.
Метрология соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўлчовларнинг ягона бирлилигини таъминлаш тизими асосида амалга оширилади. Ушбу тизим “Метрология тўғрисидаги”ги қонуннинг 12-моддасига асосан давлат метрология текшируви ва назорати механизмалари асосида иш олиб боради.
Давлатметрология текшируви “Ўзстандарт” агентликнинг қуйидаги тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилади:
- “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси (ЎзММИ);
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари метрология бўлинмалари (жами 16 та).
Ҳозирги кунда “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси кўп тармоқли, техник жиҳатдан жиҳозланган, замонавий меъёрий ва услубий ҳужжатлар билан таъминланган, 15 та ўлчаш турлари бўйича ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш, метрологик аттестация қилиш ишларини 24 та лабораториялардан ташкил топган 7 та бўлим, 1 та сертификатлаштириш идорасидан иборатдир.
Институт лабораторияларида юқори аниқликдаги ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланилади (Лабораторияларда жами 155 дона юқори аниқликдаги бирламчи ва 679 дона наъмунавий ўлчаш воситалари мавжуд).
“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасида жами 195 нафар малакали ходим фаолият юритади, шундан 68 нафари давлат қиёсловчиси ва 7 нафари метрология сохаси буйича тан олинган эксперт аудиторлардир.
Бу ходимларни билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида мунтазам равишда махаллий ва хорижий илғор миллий метрология институтларида ўқишларда ва малака ошириш курсларида иштирок этиш тизими йулга кўйилган. Жумладан жорий йилда 20 тадан ортик ходимлар Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтида ва 5 ходим Беларусь республикаси миллий метрология институтида малака ошириб келишди. Шунингдек Германиянинг (РТВ), ҳамда Туркиянинг (TÜBİTAK UME) ташкилотлари билан ҳамкорлик мемарандумлари имзоланди.
“Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонасида 10 та миллий бошланғич эталонлари мавжуд, бу эса республикадаги 700 дан ортиқ юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини қиёслаш (калибрлаш) имконини беради:
2018 йилда – 6 та эталон, 2019 йилда 4 та эталон, 2020 йилда 3 та эталон ва 2021 йилда эса 2 та эталдон харид қилиниши белгиланган. Бунинг натижасида мавжуд эталонлар сони 24 тага етказилиб, республикадаги 2500 дан ортиқ юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини чет элга юбормасдан ўзимизда метрологик текширувдан ўтказиш имконияти яратилади. 2018-2019 йилларда 43 та эталонлар калибрлаш (солиштириш) дан ўтказилади.
Республикада ўтказилган ўлчашлар натижасини Ҳалқаро даражада тан олинишига эришиш мақсадида Халқаро ўлчовлар ва тарозилар қўмитасининг ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишуви (CIPM MRA) га асос солинди. Бунда ҳар бир давлатларнинг ўлчаш имкониятлари махсус жадвалларга жойланади ва ушбу жадвал Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг расмий сайтида (www.bipm.org) эълон қилиб борилади.
Маълумки, маҳсулотнинг сифат назорати ўлчаш ва синаш асосида амалга оширилади. Ҳар бир ўлчашлар ва синовлар натижалари эса давлатлараро тан олинишга эҳтиёж сезади.
Ўзбекистоннинг Метрик конвенцияга қўшилиши давлатлараро интеграциялашувни таъминлашга, халқаро савдо жараёнларида талаб этиладиган маҳсулотларни синаш ва ўлчаш натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишига замин яратиб беради.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “Ўзстандарт” агентлигининг 2018 йилда метрлогия бўйича халқаро Метрик конвенцияга (1875 йил 20 май куни Парижда тузилган) қўшилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш белгиланган бўлиб,Метрик конвенциясига аъзо бўлишни ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Қарор лойихаси киритилди.
Бугунги кунда “Ўзстандарт” агентлиги “ЎзММИ” ДК қуйидаги халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланади:
- Қонунлаштирувчи метрология соҳасидаги халқаро ташкилот (OIML) – мухбир аъзолик;
- Евроосиё давлатлари метрологик муассасаларининг ҳамкорлиги ташкилоти (COOMET) – ҳақиқий аъзо;
- Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлари кегаши (МГС) – ҳақиқий аъзоси ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари учрашув сўнггида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.