“Ўзстандарт” агентлигининг Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланаётган умумий техник регламентларнинг мазмун моҳияти ҳақида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарда бошқарма ва марказ масъул ҳодимлари, тадбиркорлар, қабул қилинаётган умумий техник регламентларга тегишли соҳа вакиллари иштирок этишди ҳамда мазкур соҳада амалга оширилиши керак бўлган вазифалар келишиб олинди.
Тадбиркорлик субъектлари ва давлат ташкилоталари томонидан техник регламентлар бўйича доимий равишда ўқув семинарларини ташкил этиш маҳсулот сифатини оширишда муҳим ахамиятга эга эканлигини билдирилди. Семинар давомида “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлиги, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти томонидан маҳсус ўқув курслари ташкил этилаётганлиги тўғрисида ахборот берилди. Бу каби ўқув семинарлари доимий равишда ташкил этилиши тўғрисида келишиб олинди.
Шунингдек, “Техник жихатдан тартибга солиш” соҳасида олиб борилаётган ишлар натижасида давлатимиз яқин йиллар ичида ЖСТга (жахон савда ташкилоти) аъзо бўлиши назарда тутилганлиги бунинг натижасида эса тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар халқаро бозорга эркин кириб боришига замин яратилиши айтиб ўтилди.
Семинар сўнгида мавзуга доир ва бошқа масалалар юзасидан иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.