Жорий йилнинг 28-29 март кунлари «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш. Сифат инфратузилмаси ва маҳсулотларни ҳалқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш” мавсузсида Ҳалқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Ушбу конференцияда кичик бизнес ва табдиркорлик субъектлари, соҳага тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари қатнашдилар.
Конференция Ҳалқаро молия корпорацияси, БМТ тараққиёт дастури, Германия физика-техника институти, Турк стандартлари институти, GLOBAL G.A.P. котибияти, Ҳалқаро савдо маркази, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти, Германия ҳалқаро хамкорлик жамияти ташкилотларининг ҳалқаро экспертлари ва бошқа мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Тадбирнинг биринчи куни умумий пленар йиғилиши ўтказилди. Иккинчи куни эса соҳалар бўйича алоҳида секция йиғилишлари ўтказилди, жумладан:
- 1 секция. Global G.A.P. стандартининг Ўзбекистонда тадбиқ этиш истиқболлари.
- 2 секция. “Ҳалол” сертификатлаштириш қоидалари
- 3 секция. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш.
Конференцияда халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш ва жахон иқтисодиётида муносиб ўрин эгаллаш учун барча имкониятларга эга эканлиги қайд этиб ўтилди. Бу йирик ишлаб чиқариш соҳаси ва хом-ашё ресурлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда сезиларли заҳираларга эга эканлиги ва юқори малакали кадрлар мавжудлиги мисол бўлади. Ўзбекистоннинг йирик ҳалқаро лойиҳаларда иштирок этиши, хусусан, Буюк Ипак Йўлини тикланишига доир “бир тасма, бир йўл” лойиҳасида иштирок этиши халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва шу тариқа республикада экспорт салоҳиятини кучайтиришга кенг имконият яратиб беради.
Учрашув доирасида, Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини кенгайтириш иқтисодиётнинг ривожланиши энг муҳим устивор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бешта устувор йўналишлар стратегиясини амалга оширишдан асосий кўзланган мақсад, тизимни чуқур ўзгартириш эвазига маҳаллий иқтисодиётни рақобатбардошлигини ошириш, етакчи тармоқларни модернизация ва диверсификация қилиш ва 2018-2021 йиллар учун экспорт фаолиятини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Халқаро конференция мутахассисларнинг экспорт ва сифат инфратузилмаси тўғрисида зарур билимларга эга бўлишга, халқаро экспертлар билан яқиндан фикр алмашишга, қизиқтираётган саволларга жавоб олишга, экспортни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва йўл хариталарини ишлаб чиқишга имконият яратди.