Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 мартдаги қарорига мувофиқ, ташқи савдони янада либераллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланган.

Ушбу ҳужжат билан Республикага импорт қилинадиган юкларни ортишдан олдинги инспекция қилиш жараёни мажбурийлиги бекор қилинган.

Республикага импорт қилинадиган юкларни ортишдан олдинги инспекция қилиш жараёни ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Импорт қилинадиган юкларни ортишдан олдинги инспекция қилиш, ўрнатилган тартибда аккредитланган инспекция органлари томонидан амалга оширилади. Зарур ҳолларда, инспекция органини танлаш импортер томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Юкларни ортишдан ва туширишдан олдинги инспекция органлари рўйхати бизнинг сайтимизда берилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Марказ) томонидан рўйхатдан ўтказилган  импорт контрактлари асосида четдан келтириладиган маҳсулотларни сифати, нархи ва ҳажмига жавобгарлик, импортернинг мансабдор шахсга юклатилган.

Рўйхатган олинган контрактларга асосан эркин муомалага чиқариладиган товарлар Божхона органлари томонидан инфосистема йўли билан марказга хабар қилинади.