Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгилаб берилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Дастур бўйича мустақил юртимизнинг гўзал байрамларидан бири яшариш ва янгиланиш Наврўз байрами муносабати билан жорий йилнинг 22 март куни бошқарма ходимлари вилоятимизнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлмиш Шаҳрисабз шаҳрига саёҳат қилишди. Сайёҳат дастури 1 кундан иборат бўлишига қарамасдан бошқарма ходимлари Шаҳрисабз шаҳрининг диққатга сазовор жойларига боришди. Жумладан, Оқсарой мажмуаси, Кўкгумбаз жомеъ масжиди, “Амир Темур” номли моддий маданият тарихи музейи, Чорсу бозори каби тарихий обидалари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, соҳада 20 йил давомида самарали фаолият олиб борган, кўплаб шогирдларни тарбиялаган, соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшган, ҳозирги кунда нафақа гаштини турмуш ўртоғи, фарзандлари ва набиралари қуршовида ўтказаётган бошқарма ходими Авлаев Фарход Муртазаевични хонадонларига ташриф буюриб, байрам муносабати билан табрикладилар.