2018 йил 20 март куни «Ўзстандарт» агентлигида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Гунтер Лео Уолленд билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида «Ўзстандарт» агентлиги Германия стандартлаштириш институти ва Германия Федерал физика ва технология институти билан ҳамкорликни қайд этди.
Германия стандартлаштириш институти билан стандартлар соҳасида ҳамкорлик бўйича идоралараро битим мавжуд, ҳозирда ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилмоқда. «Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги келишув доирасида 2017 йилнинг декабрь ойида «Ўзстандарт» агентлиги ва Германия Федерал физика ва технология институти ўртасида имзоланган ҳаракат режаси имзоланган ва фаол амалга оширилмоқда.
Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, миллий сифат инфратузилмасини ислоҳ қилиш учун «Ўзстандарт» нинг йўл хариталарини амалга оширишда малакали мутахассисларни жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ушбу режаларнинг асосий мақсади «Ўзстандарт» агентлигини халқаро талабларга мос келиши ва натижада бутун тизим самарадорлигини оширишдан иборат.
Жаноб Оверфельд, вазифаларни ҳал этишда ёрдам беришига келишиб олинди ва қабул учун миннатдорчилик билдирди.