Жорий йилнинг 31 май куни “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан “Маиший электрприборларини энергия самарадорлигини аниқлаш ва тамғалашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Маълумки Республикамизда ишлаб чиқарилаётган ва четдан олиб келинаётган маиший электр приборларининг меъёрий ҳужжатларида электр энергиясининг тежамкорлиги ҳақидаги ахборотлар бўлиши талаб қилинмоқда.
Шу билан бир қаторда, Мамлакатимизда тамғасида ва этикеткасида электр самарадорлигини тегишли таснифи тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаса бундай приборларни чет элдан олиб кириш жорий йилнинг январ ойидан, ва уларни сотиш эса 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб таъқиқланади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор албатта.
Биринчидан, ишлаб чиқаришда ёки рўзғорда ишлатиладиган электр асбоблари ва анжомлари ишлаш жараёнида энериядан оқилона фойдаланиши керак. Бу ўз навбатида иқтисодий жиҳатидан анча тежамкор ҳисобланади.
Иккинчидан, ишлаб чиқариш корхонаси вакиллари ва бевосита истеъмолчилар бу борада тўлиқроқ маълумотга эга бўлишлари лозим.
Ана шу жараёнларда ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам истеъмолчи ҳар томонлама масъулиятни янада кенгроқ ҳис этади. Энг муҳими тежамкорликка ўрганади.
Ташкил этилган амалий семинарда “Ўзэлтехсаноат” ФК, Давлат Божхона ва Солиқ қўмиталарининг масъул ходимлари иштирок этдилар. Семинар ишида “Ўзстандарт” агентлигининг соҳага алоқадор вакиллари йиғилганларга энергия самарадорлик кўрсатгичларини аниқлаш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ва уларни амалиёт жараёнларида қўллаш ҳамда синов лабараторияларининг бугунги ҳолати, уларни қай даражада жиҳозланганлиги, шунингдек маиший ва бошқа энергия сарфловчи ускуналарнинг энергия самарадорлигини ҳисоблаш бўйича бир нечта кўргазмали чиқишлари орқали зарур маълумотларни бердилар.
Бир сўз билан айтганда, ҳамкорликдаги бунадай семиарларнинг тез-тез ўтказилиши, ишлаб чиқарувч корхоналарнинг раҳбарлари учун ҳам, ва энг асосийси истеъмолчиларимиз учун ҳам зарур маълумотларни бериши билан аҳамиятлидир.
Ахборот хизмати