«Ўзстандарт» агентлиги «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасининг экспортга кўмаклашиш Бюроси мутахассислари томонидан республикамиздаги тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашиш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 23 та хориж давлатларининг санитар ва фитосанитар нормалари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.
Маъсул давлат идоралари ва амалдаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги умумий маълумот «Ўзстандарт» агентлигининг расмий веб-сайтининг «Хизматлар» - «Экспорт қилувчига ёрдам» бўлимида жойлаштирилган.