2018 йил 14-16 март кунларида Тошкент шаҳрида, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг (ДСК) Аккредитация бўйича илмий-техник комиссияси (НТКА), Мувофиқликни баҳолаш бўйича илмий-техник комиссияси (НТКОС), Аккредитация бўйича Минтақавий ташкилот тузиш бўйича ишчи гуруҳининг (РГ РОА) йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгаши МДХ таркибига кирувчи ҳукумат раҳбарлари томонидан имзоланган "Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсат тўғрисидаги Битим" асосида 1992 йил 13 мартда ташкил қилинган. Битим миллий стандартлаштириш идоралари, МДҲ аъзо давлатлар метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги имкониятларни бирлаштириш, шунингдек ушбу соҳаларда ягона техник сиёсатни амалга ошириш имконини берди.
Йиғилишларда, Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация бўйича Миллий идораси "Ўзстандарт" агентлигининг вакиллари билан биргаликда, МДҲ мамлакатлари қатнашдилар, жумладан Беларус, Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Украина миллий органларининг вакиллари ва ДСК стандартлари Бюроси вакиллари иштирок этди.
Кун тартибида қуйидаги масалаларкўриб чиқилди:
- МДҲ давлатларидаги савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш тўғрисидаги битим лойиҳаси мухокама қилиш.
- 1992 йил 4 июндаги Сертификатлаштириш ишларини олиб бориш принциплари ва ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги Баён лойиҳасини кўриб чиқиш.
- МДХ давлатларининг ҳукумат рахбарлари Кенгашининг Махсулот ва хизматларнинг сифати сохасида эришилган ютуқлар учун танлови мукофитини аниқлашга кўмаклашиш.
- "Мувофиқликни баҳолаш органларининг аккредитация натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим" лойиҳасининг муҳокама қилиш.
- Сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш сохасидаги, Ҳалқаро стандартлаштириш ташкилоти томонидан қабул қилинган янги меъёрий хужжатларни тадбиқ этиш ва уларга ўтиш даврини белгилаш тўғрисида ва бошқа масалалар.
Муҳокама натижасида, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг Тошкент шахрида 25-29 июн кунлари ўтказиладиган навбатдаги 53-чи йиғилишининг кун тартибига киритиш учун тегишли тавсиялар ва таклифлар тасдиқланди.
Учрашувлар баёнлари билан ДСК расмий веб-сайтида (www.easc.org.by) танишиш мумкин.