“Ўзстандарт” агентлиги “Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг машинасозлик лабораторияси биносида “Ҳар кунимиз наврўз бўлсин!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида марказ жамоаси билан биргаликда Андижон машинасозлик институти талабалари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг гуманитар фанлари факультети доценти Т.Абдуллаев иштирок этди.
Байрам тадбирини Марказ директори И.Д.Қосимов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг тадбир мавзуси бўйича Т.Абдуллаев маъруза қилди. Сўз бошида марказ жамоасини баҳор байрами билан табриклади ҳамда ушбу байрамнинг келиб чиқиш тарихи, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан 1991 йилдан бошлаб, наврўз байрами кенг миқёсда нишонланиб келинаётганлиги ва бугунги кунда “Наврўз” байрамини нишонлаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ишлар хақида сўзлаб берди. Тадбир турли хил савол-жавоблар билан жуда қизиқарли ва байрамона руҳда ўтди.
Фурсатдан фойдаланиб, “Ўзстандарт” агентлиги барча юртдошларимизни ва ҳамкасбларимизни Наврўзи олам билан табриклайди!