“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг навбатдаги “Сайёр қабули” Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ташкил этилди.
Тадбирга Вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлик ва экспортни қўллаб-қувватлаш гуруҳи, Божхона бошқармаси, Инвестиция бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, Давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази, экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси вилоят бўлими, карантин инспекцияси, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхона раҳбарлари, Боёвут туманида фаолият олиб бораётган корхоналар вакиллари, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Тадбирни Боёвут тумани хокими О.Ашурматов очиб берди. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да юртимизда тадбиркорлик мухити, янги корхоналар, лойиҳаларнинг яратилишига, ишлаб чиқарилаётган махсулот турлари ва рақобатнинг ўсишига олиб келётганлигини, бу эса ўз навбатида экспортбоп маҳсулотларнинг кўпайишига замин яратаётганлиги таъкидлаб, Боёвут туманида ҳам тадбиркорлик фаолиятида бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди. Албатта маҳсулотларнинг сифати ва экспортбоп бўлишида “Ўзстандарт” агентлигининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори ўринбосари Ф.Саматов сўз олиб, барча йиғилганларни кириб келаётган баҳор ва нафосат байрами “Наруз” байрамлари билан табриклади.
Ф.Саматов тадбиркорларимизнинг муаммоларини жойларга чиқиб тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш зарурлигини айтиб, шу мақсадда раҳбариятимиз томонидан жойларда “Сайёр қабул”лар ўтказилаётганлигини, навбатдаги учрашув Боёвут туманида ташкиллаштирилганлиги тўғрисида гапириб, иштирокчиларга бугунги кунда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва режалаштирилган истиқболдаги дастурлар ҳамда уларнинг самараси хусусида маълумотлар бериб ўтди.
Тадбирда иштирок этган Сирдарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Б.Ҳамракулов, Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ж.Шакаров ҳамда барча мутасадди ташкилотлар бугунги кунда соҳаларда тадбиркорларга яратилган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.
Учрашувда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.