Халқаро элетротехника комиссияси кўмаги, Корея Стандартлар ва Технологиялар Агентлиги ташаббуси ва хомийлигида жорий йилнинг 8-10 август кунлари Корея Республикасининг Ёнжин шахрида ривожланган ва ривожланиб келаётган давлатларнинг мактабларида тахсил олаётган ўрта ва юқори синф ўқувчилари ўртасида 13 халқаро стандартлар олимпиадаси ўтказилади.
Халқаро олимпиада талабига асосан иштирок этувчи давлатдан 1 нафар устоз ва 3 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этиши талаб этилади. Халқаро олимпиадада қатнашаётган ўқувчиларнинг ёши ўрта синфлардан (ёши 13-15) ва юқори синфлардан (ёши 16-18) бўлиши лозим.
Ушбу танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 31 мартидан 31 май кунига қадар қабул қилинади.
Халқаро олимпиада даврида катнашувчиларнинг овқатланиши ва турар жойи Корея Стандартлар ва Технологиялар Агентлиги томонидан, Корея Республикасига бориш ва келиш учун авиачипталар қатнашувчи давлат томонидан тўланади.
Ушбу масала юзасидан Ўзстандарт агенлиги, Хуқуқий Экспертиза ва Халқаро Муносабатлар Бошқармаси (+998712467193), ird@standart.uz , Корея Стандартлар ва Технологиялар Агентлиги (ghlovely@korea.kr) ёки Корея Стандартлар Уюшмаси (hkchoi@ksa.or.kr) билан боғланиш тавсия этилади.