2016 йил 23 майдан 27 майгача  Минск шаҳрида (Беларусь Республикаси) Беларус Республикасининг Стандартлаштириш давлат қўмитасининг Беларус давлат метрология институти базасида метрология бўйича Илмий-техник комиссиянинг 43-чи йиғилиши, назарий метрология бўйича Ишчи гуруҳнинг 16-чи йиғилиши ҳамда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгашнинг  соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўлчашларни таъминлаш масалалари бўйича Ишчи гуруҳнинг 2-чи йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот учун: МДҲ - Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукуматларининг Раҳбарлари томонидан имзоланган “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни амалга ошириш тўғрисидаги келишув”га асосан 1992 йил 13 мартда ташкил қилинган. Келишув МДҲ иштирокчи-давлатлари Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш миллий органларининг яширин имкониятлари ва ресурсларини бирлаштиришга, шунингдек шу фаолият соҳаларида ягона техник сиёсат ўтказилишини амалга оширишга имкон берди.

Йиғилишлар ишида, Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация миллий органи сифатида “Ўзстандарт” агентлиги билан бир қаторда МДҲ иштирокчи-давлатлари: Озарбайжон  Республикаси, Арманистон  Республикаси,  Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Украина миллий органларининг вакиллари, шунингдек МГС Стандартлар бўйича бюросининг  вакиллари иштирок этди.

Йиғилишлар борасида экспертлар томонидан қуйидаги лойиҳалар муҳокама қилинди:

  • Стандартлаштириш ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасида ХЭК (Халқаро электротехник комиссия) ва МГС ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида Меморандум қоидаларининг бажарилиши бўйича тадбирлар режаси;
  • МГС ва Американинг ASTM International материалларини синаш бўйича жамияти (AmericanSociety for Testingand Materials) ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида  Меморандум;
  • Модда ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналарини яратиш ва қўллаш бўйича ҳамкорлик ҳақида  Ҳукуматлараро Келишув,

шунингдек қуйидагиларнинг бажарилиши кўриб чиқилди:                      

  • “Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш мақсадида синаш, уларни метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш натижаларининг ўзаро эътироф этилиши ҳақида”ги давлатлараро келишув қоидаларининг бажарилиши учун зарур тадбирлар режаси
  • 2015 - 2017 йиллар учун путур етказмайдиган текширув соҳасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ишлар режаси
  • 2016-2020 йиллар учун модда ваматериаллар таркиби ҳамда хоссаларининг давлатлараро стандарт намуналаринияратиш ва қўллаш бўйича режа
  • 2016 – 2018 йиллар учун соғлиқни сақлаш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш масалалари бўйича ишлар режаси

ва бошқ.

Йиғилиш иштирокчилари ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасида, шу жумладан соғлиқни сақлаш, назарий метрология ва бошқа соҳаларда миллий органлар томонидан бажарилаётган ишлар ҳақида ахборот алмашдилар.

Масалаларни муҳокама қилиш натижасида тегишли тавсиялар ҳамда 2016 йил 27 – 28 июнда Баку шаҳрида (Озарбайжон Республикаси) ўтказилиши режалаштирилган МГС 49-чи йиғилишида миллий органларнинг раҳбарлари даражасида муҳокама қилиш учун масалаларни кун тартибига киритиш бўйича таклифлар қабул қилинди.

Йиғилишлар баёни билан МГС расмий сайтида (www.easc.org.by) танишиш мумкин.

Ахборот хизмати