“Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси билан ҳамкорликда, вилоятдаги тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида Гулистон шаҳрида жойлашган “Guliston TIF” божхона пости қошида экспорт-импортга кўмаклашиш шахобчаси ташкил этилди.
Шахобчада тадбиркорлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, уларга марказ томонидан бириктирилган малакали масъул ходим томонидан муовофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш соҳасида маслаҳатлар берилиб тез ва сифатли хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Эндиликда тадбиркорлар хужжатларни расмийлаштириш ишларини божхона постини ўзида амалга ошириш имконига эга бўлдилар. Бу эса уларнинг ортиқча сарф – харажатлари ва вактининг тежалишига замин яратди.