Инсон маънавияти барча моддий неъматлардан устун туради. Бой маънавият ва маърифат эгаси чин маънода эл-юрти, Ватани, халқининг фаровонлиги йўлида тиним билмай меҳнат қилади.
У ҳаётда моддиятни эмас, балки маънавиятни юқори туришини исботлашга астойдил интилади. Ўз ҳаёти мезонларида фидоийликни тарғиб қилиши билан бошқаларга ўрнак бўлади.
“Ўзстандарт” агентлиги тизимида меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, айниқса ёшларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари, ўз касбига жонкуярлик билан ёндошишлари ва ҳалол меҳнат орқасидан оилани тебратиш каби эзгу мақсадларни янада кенгроқ тарғиб этиш мақсадида маънавият соатлари тизимли ташкил этиб келинмоқда.
“Ўзстандарт” агентлиги ходимларининг талаб ва таклифларига асосан навбатдаги маънавият соатига Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсунов таклиф этилди.
Учрашувда Анвар қори Турсунов сўзга чиқиб, йиғилганларни ҳалол яшашга, ҳалол меҳнат қилишга ва юрт, миллат учун фидоийлик кўрсатишлари алоҳида тилга олинди.
Шунингдек учрашув давомида юртимизда кечаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, томошабин сифатида кузатиш эмас, балки унда барчамиз фаол иштирокчи сифатида ўз ҳиссамизни қўшишимиз муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилиш сўнгида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.