Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш марказининг (“Чирчик ССМ” ДК) ўлчов воситалари устидан давлат метрологик текшируви бўлими томонидан худуддаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларига қулайликлар яратиш мақсадида ўлчаш кўлами 2250 m3/h гача бўлган саноат газ ҳисоблагичларини қиёслаш соҳасини қамраб олиш ва аккредитация доирасини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилди. Ушбу ўлчаш турига вилоятда катта талаб борлигини инобатга олиб, “Чирчиқ ССМ” ДК томонидан тегишли қурилмаларни харид қилинди, мутахассисларни тайёрланди ва ўрнатилган тартибда аккредитация доираси кенгайтирилди.
Эндиликда марказ мутахассислари томонидан ушбу йўналишда метрологик хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди ва бу эса ўз навбатида ҳудуддаги саноат корхоналарига транспорт харажатларини қисқартириш, ўлчашга сарфланадиган вақтни тежаш каби қўшимча қулайликлар яратмоқда.