Жорий йилнинг 7 март куни “Ўзстандарт” агентлигида Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) ташаббуси билан МАГАТЭ нинг техник ҳамкорлик дастурлари бўйича менежери – жаноб Кристоф Самба Хенрих ва МАГАТЭ ядровий ёқилғи цикли ва чиқиндилар технологияси бўйича эксперт – жаноб Умар Салихбаев билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан 2018-2019 йилларга мўлжалланган техник ҳамкорлик лойиҳаси МАГАТЭ UZB6015 «Ўзбекистон Республикасида дозиметрли иккиламчи эталонли лабораторияни ташкил этиш» (Establishing the Secondary Standards Dosimetry Laboratory) доирасида қизиқиш билдирилди.
Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон миллий метрология институти дозиметрик лабораториясини рентген ва гамма нурланишли эталонлар билан жиҳозлантириш, шу билан бирга мутахассислар малакасини ошириш, ўқитиш (амалиёт ўташ) ва халқаро давлатлар етакчи метрология ташкилотларининг илмий семинарларида қатнашиш кўзда тутилган. Лойихани амалда қўллаш натижасида фойдали қазилмалар ишлаб чиқариш, меҳнат ҳавфсизлиги ва соғлиқни сақлаш соҳасида қўлланиладиган ионловчи нурланишли ўлчаш воситаларининг янги қиёслаш ва калибрлаш усуллари тадқиқ этилади.
Жаноб Кристоф Самба Хенрих турли йўналишларда Халқаро атом энергетикаси агентлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тайёрлигини билдирди.
Учрашув давомида барча йўналишларда фикр алмашинилди ва натижада керакли шартнома ва битимларни қайта шакллантириб имзолаш бўйича қарор қабул қилинди.