“Ўзстандарт” агентлигида хотин-қизлар байрамига бағишлаб ташкил этилган маъриий тадбир шундай номланди.
Баҳор ва Аёл. Бу икки муқаддас калом ҳар гал айтилганда ва ёзилганида беихтиёр кўз ўнгимизда гўзаллик ва латофат тимсоллари гавдаланади.
Муҳтарам хотин-қизларимизда неки малоҳат, жозиба, мафтункорлик каби нафисликлар бўлса, уларнинг барчаси баҳор гўзалликларидан ранг олади.
Шундан хулоса қилсак бўладики, баҳор фасли ҳар қанча гўзалликка бой бўлмасин, у бизнинг малоҳатли Аёлларимизнинг инжу чиройлари олдида бироз хижолат чекади.
Аёл бир қўли билан бешикни тебратса, иккинчи қўли билан эса, дунёни тебратишга қодир бўлган матонатли зотдир. Аёл деганда биз меҳрибон онажонларимиз,опа- сингилларимиз, садоқатли ва вафодор ёрларимизни кўз ўнгимизга келтирамиз.
Шунинг учун аждодларимиз азал-азалдан Аёл зотига жуда катта ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлганлар.
“Ўзстандарт” агентлиги тизимида ҳам ўзининг ҳалол меҳнати, намунали хулқи ва одоби билан ҳурматга сазовор бўлиб келаётган хотин-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади.
Хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Ў.Каримов сўзга чиқиб, барча хотин-қизларни азиз байрамлари билан табриклаб, уларнинг келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилади.
Байрам кечасида Агентлик тизимида узоқ йиллар фидоийлик билан меҳнат қилган ёши улуғ онахонлар ҳам иштирок этиб, ўзларининг дил сўзларини билдирдилар.
Тадбир эстрада хонандаларининг шўх қўшиқларига уланиб кетди.