Жорий йилнинг 5 март куни “Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази”-давлат корхонаси ҳамда Андижон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамкорлигида вилоятдаги фермер хўжаликлари ва экспортёр корхоналарнинг вакиллари учун янги қабул қилинган “GLOBAL G.A.P, “Ҳалол” стандартлари ва ISO 22000 халқаро стандарти талаблари бўйича амалий мавзуда семинар ташкил этилди.
Семинарга Андижон шаҳар имом хатиби, вилоят фермерлар кенгаши раиси, вилоят ДСЭНМ бошлиғи ўринбосари, вилоят Савдо-саноат палатаси бошлиғи ва тегишли ташкилотлардан мехмонлар таклиф этилди.
Семинар аввалида “Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази”-давлат корхонаси директори И.Д. Қосимов сўзга чиқиб, ташкил этилган семинарнинг долзарблиги ҳақида маълумот бериб ўтди: “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга Европа иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Хиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, шунингдек, дунёда мусулмонларнинг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд одам, ер аҳолисининг 24 фоизи) «Ҳалол» стандарти талаблари асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг ошишини таъминлаши хақида ва бугунги кунда, МДХ мамлакатлари (Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон), Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Иордания, Миср, Бахрайн каби мусулмон мамлакатларига «Ҳалол» белгиси остида ўз маҳсулотларини экспортга чиқариб улгурганлиги айтиб ўтилди.
Семинарда марказ мутахассислари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3377-сонли қарорига мувофиқ юртимизда “Халол” стандартини жорий этиш вазифаси юклатилганлиги, шу мақсадда, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ривожланаётган мамлакатларнинг туристик инфратузилмаси ҳолати ва экспорт имкониятларини ошириш тажрибалари ўрганилганлиги, яъни, сайёхларнинг эхтиёжидан келиб чиқиб, сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш орқали туризм сохасини ривожлантириш учун кўпгина мамлакатларда «Халол» стандартлари бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шу жумладан овқатланиш хизматлари тизимининг мавжудлиги муҳим аҳамият касб этаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва стандарт талаблари тақдимот шаклида тушунтириб берилди.
Шунингдек, ўтказилган семинарда шахар бош имом хатиби ва вилоят ДСЭНМ бошлиғи ўринбосари томонидан ҳам семинар мавзуси юзасидан маърузалар эшитилди. Семинар давомида “Халол” стандартини амалиётга жорий этиш ва бу йўналишларда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофида ҳам мулоҳазалар билдирилди. Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.