Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган “2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш Дастури”га мувофиқ “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК билан биргаликда “Идишларга қадоқланган ичимлик суви хавфсизлиги тўғрисида”ги Умумий техник регламент лойиҳаси тайёрланди.
Ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда киритишг учун тайёрланган.
Шунингдек, ҳужжат лойиҳаси бўйича таклиф ва эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, “Ўзстандарт” агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш бошқармасига (e-mail: tr@standart.uz, телефон: +998 71 202-00-11 (ички: 1024, 1022)) 2018 йил 12 мартгача юборишингиз мумкин.