Лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтазиш тизимини такомиллаштириш асосида ахолига тиббиёт ташкилотлари томонидан тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сонли “Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик текширувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Қарор билан“Ўзстандарт” агентлиги томонидан қуйидаги қатор устувор вазифалар бажарилиши белгиланган:
- метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эгатиббий техниканинг метрологик текширувини тизимли ташкил этиш мақсадида ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техниканинг реестрини юритиш;
- етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, “Тиббий техниканинг метрологик назорати ва даврий синовлари” ихтисослиги буйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
- “Ўзстандарт” агентлигининг тизим ташкилотларида тиббиёт ташкилотларидаги ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини амалга ошириш буйича ихтисослашган лаборатория ташкил килиш;
- тиббий техника ва тиббиётда қўлланиш учун мўлжалланган буюмлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг сифатни бошқариш тизимига, шунингдек, тиббий лабораторияларнинг сифатига ва компетентлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартларни жорий этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга тиббий техника рўйхатини, шунингдек, даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника рўйхатини ишлаб чиқиш ҳамда метрологик назорат усулларини регламентлайдиган стандартлар ишлаб чиқиш бўйича дастурнингишлаб чиқилиши белгиланган.
Мазкур қарор 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштиришга оид давлат сиёсатини амалга ошириш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.