“Ўзстандарт” агентлигининг Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан навбатдаги Сайёр учрашуви Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ташкил этилди.
“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг 2018 йил 1-ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, Вазирлар Махкамасининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш, соҳага оид масалаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича 2018 йил 27 феврал куни Ғаллаорол туманида “Сайёр қабул” ўтказилди.
Сайёр учрашуви Ғаллаорол тумани хокимлиги билан хамкорликда ташкил этилиб унга туманда фаолият кўрсатиб келаётган жисмоний ва юридик шахслар таклиф этилди. Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг ўринбосари Ж.Н.Шукуров ва Бош директорнинг Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Кичик безнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспортини қуллаб-қуватлаш жамғармасининг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Н.Асадов, Ғаллаорол тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Исломов, Жиззах стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи М.Бекмирзаев, Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси дериктори Т.Абдуназаров иштирок этдилар.
Сайёр қабулни Ғаллаорол тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Исломов очиб берди. Кун тартибидаги масала юзасидан “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг ўринбосари Ж.Шукуров сўзга чиқиб, агентликнинг устивор йўналишлари ва муҳим фаолияти, ўтказилаётган сайёр қабулнинг мақсади, ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан атрофлича маълумот берди.
Шундан сўнг, Кичик безнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспортини қўллаб-қуватлаш жамғармасининг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Н.Асадов, Жиззах стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи М.Бекмирзаев, Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси дериктори Т.Абдуназаровлар сўзга чиқиб, учрашувдан кўзланган мақсад, корхона ва ташкилотлар билан қай тарзда ҳамкорликни йўлга қўйиш, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг авфзалликлари каби масалалри юзасидан кенг маълумотларни бериш билан бирга, тадбиркорларнинг кўплаб саволларига жавоб бердилар.Ушбу семимнар тавфсилотлари вилоят телерадиокампаняси ва “Ўзбекистон 24” телеканали ва бошқа газеталари орқали кенг тарғиб қилинди.