“Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг топшириғига биноан Қашқадарё вилоятида ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш борасида уларга кўмак бериш ва малакаларини ошириш бўйича ўқув курсларини такроран юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида вилоятнинг “Воқиф” номли рўзномасининг 2018 йил 15 февралдаги сонида “Иш билан банд бўлмаган юртдошларимиз диққатига!” сарлавҳали эълон берилган эди.
Шунга биноан, жорий йилнинг 22-24 февраль кунлари “Ўзстандарт” агентлигининг Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ҳамкорлигида бепул ўқув курси ташкил этилди. Ушбу ўқув курсида олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларини тамомлаган ва ҳозирда иш билан банд бўлмаган жами 37 нафар мутахассисларни касбий маҳоратларини оширишга эришилди ва улар тўғрисидаги маълумотлар агентликнинг www.training.standart.uz махсус порталида жойлаштирилди.
Ўқув курсида “Ўзстандарт” агентлигининг Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ходимлари ҳамда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг ўқитувчиси К. Ўтаев иштирок этдилар.
Ўқув курси якунида иқтидорли ёшлар сўзга чиқиб, Ҳукуматимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлардан, шунингдек “Ўзстандарт” агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлардан миннатдор эканликларини билдирдилар.