“Ўзстандарт” агентлигининг Наманган стандартлаштириш метрология бошқармаси ва “Синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ходимлари иштирокида “Маънавият ижтимоий ҳаётимизнинг асоси” мавзусида маънавият-маърифат соати ўтказилди.
Тадбирда Наманган вилояти имом хатибининг ўринбосари О. Икрамов қатнашди. Маънавият ва маърифат соатида ислом дини, қадимий ва ҳозирги кундаги стандартлаштириш, метрология соҳаларининг аҳамияти, долзарблиги, масъулияти, халол-харом, порахўрлик ва судхўрлик иллатлари ва оқибатлари, ходимларнинг ўз ишига сидқидилдан ёндошиш каби фикрлар билдирилди. Аввало, инсон ўзи учун биринчи навбатда ҳалол касб танлаши, ҳалол ризқ топиши, фарзандларига ҳалол луқма едириши ҳамда маънавий, исломий етук фарзанд бўлиб етишишлари учун ҳалол ва харомни фарқлашлари ҳамда бой маданиятимиз, тарихимизни ҳам чуқур ўрганиш жоизлиги хақида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда долзарб масалага айланиб бораётган “Ҳалол” стандарти ва унинг Ўзбекистонда жорий этилишини ҳамда ҳалол ризқ тарбия учун муҳим эканлигини таъкидланди.