“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага кўра навбатдаги сайёр қабул жорий йилнинг 7 июн куни соат 11.00да Сирарё вилоятининг Баёвут тумани ҳокимлиги биносида тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари иштирокида ташкил этилади.
Мазкур тадбирда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг ўринбосари Ж.Мирсаидов иштирок этади. Сиз ҳам сайёр қабулда фаол қатнашиб, тадбиркорлик фаолиятингизда Стандартлаштириш, метролгия ва сертификатлаштириш тартиботлари билан боғлиқ ўзингизни қизиқтираётган саволларингиз билан қатнашишингиз мумкин.
Ахборот хизмати