Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган «Мувофиқликни бахолаш органлари ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан, “Ўзбекаккредитация” давлат корхонаси томонидан “Бекобод ССМ” ДКсертификатлаштириш органи ва синов лабораторияси фаолияти устидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ инспекция назорати ўтказилди.
Ўтказилган инспекция назоратида юқорида келтирилган корхонанинг сертификатлаштириш идораси ва синов лабораториясида бир қатор номувофиқликлар аниқланди ва улар бўйича номувофиқлик баённомалари расмийлаштирилди.
Ўтказилган инспекция назорати натижалари ва Аккредитация Кенгаши тавсиясига асосан, юқорида кўрсатилган маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ва синов лабораториясининг аккредитация гувоҳномалари 2018 йилнинг 9 февралидан эътиборан 10 иш кунига тўхтатилди.
Шунингдек, тасдиқланган режа-жадвалга асосан “XORAZM GAZ INVEST SERVIS” ХК, “NAVOIY EKO AVTOGAZ” МЧЖ, “MAXMUD DIZAYN SERVIS” МЧЖ, “TEXENERGOREMMASH” МЧЖ ҳамда “Neftgazkipavtomatika” МЧЖ корхоналарининг синов лабораторияси фаолияти устидан инспекция назорати ўтказилди. Ўтказилган инспекция назоратида юқорида келтирилган корхоналарнинг синов лабораториясида бир қатор номувофиқликлар аниқланди ва улар бўйича номувофиқлик баённомалари расмийлаштирилди.
Аккредитация Кенгаши тавсиясига асосан, “Ўзстандарт” агентлигининг тегишли қарорига мувофиқ юқорида кўрсатилган корхоналарнинг синов лабораторияларини аккредитация гувоҳномалари 2018 йилнинг
15 февралидан эътиборан 10 иш кунига тўхтатилди.
Аккредитация Кенгаши тавсиясига асосан, “Ўзстандарт” агентлигининг тегишли қарорига мувофиқ “MEGA EXPERT GROUP” МЧЖ ва “UZCONSULTSERVICE” МЧЖ ҚК инспекция органларининг аккредитация гувохномаларини амал қилиши 10 иш кунига тўхтатилган эди.