Жорий йилнинг 15 февраль куни “Тошбозорсавдо” уюшмаси томонидан ташкил этилган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги “Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги 36-сонли Қарорини Тошкент шаҳар деҳқон бозорларида ижросини таъминлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда “Тошбозорсавдо” уюшмасига кирувчи деҳқон бозори мутасадди раҳбарлари, давлат ветеринария қўмитаси, санитария-эпидемиология маркази мутахассислари ва “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари қатнашдилар.
Йиғилишда “Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентининг мазмун моҳияти, гўшт ва гўшт маҳсулотлари учун белгиланган хавфсизлик талаблари, уларни таъминлаш ва давлат назоратини ўтказиш юзасидан қатнашчиларига тушунтириш берилди, бозорларда гўшт маҳсулотларининг реализация жараёнидаги санитария-гигиена муаммоларини ҳал этишда турган масалар юзасидан ахборот берилди.