Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 апрел санасида “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2520-сонли Қарори қабул қилинди.  Ушбу Қарорга биноан мамлакатимизга қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш, ишчи истеъмол бозорини йил давомида сабзавотлар, картошка, мева ва полиз маҳсулотлари билан барқарор  тўлдириш, шунингдек, ташқи  бозорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича ягона тизим шакиллантирилди. Шу билан бир қаторда Республикамизнинг барча вилоятларида ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум маҳсулотларини етиштириш  ҳамда нес-нобуд қилмасдан қайта ишлаш муҳим вазифа қилиб белгилаб берилди.

Қашқадарё вилоятида ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум маҳсулотларини етиштиришга иқтисослаштирилган 6 та тумандаги фермер ва дехқон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқаришга кўмаклашиши учун жаъми 32 та корхона, фермер ва дехқон хўжаликлари фаолият юритмоқда. Экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини белгиланган тартибда, тезкор равишда сертификатлаштириш ишларини ўз вақтида олиб бориш мақсадида Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхоналари томонидан Қашқадарё вилоят ўсимлик карантини давлат инспекциялари ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

“Ўзстандарт” агентлигининг Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан  қуйидаги маслаҳат ва хизматлар бепул кўрсатилади:

  • экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга стандартлар, сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
  • маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш.

“Ўзстандарт” агентлиги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси.
Манзили:  Тошкент шаҳар 100049, Олмазор тумани, Форобий кўчаси 333 “А” уй.
Телефон рақами: 249-38-39, факс 249-38-39.
Электрон почтаси: export@standart.uz.

Қашқадарё вилоятидаги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси.
Манзили:  Қашқадарё шаҳар Хўжабоғ кўчаси  №6 уй.
Телефон рақами: 
(0375)221-18-46, (0375)221-18-89,
Электрон почтаси: kashsmb@standart.uz

 Экспорт қилувчи корхона, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан  қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сертификатлаштириш ишларини амалга оширишда қуйидаги давлат корхоналарига мурожаат этишингиз мумкин, Жумладан:

- фитосанитария хулосасини олиш учун;

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан расмийлаштирилади.
 Манзил: Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар М.Журабоев кўчаси,
тел: 226-18-28.

- санитария-эпидемиология хулосасини олиш учун;

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан расмийлаштирилади.
(Манзил: Қашқадарё вилояти Қашқадарё шахар А.Темур кучаси 74 уй, 
тел: (0375) 221-03-09, +99890-998-77-19)

- мувофиқлик сертификатини олиш учун;

Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан расмийлаштирилади. Маҳсулотларни сертификатлаштиришда марказ томонидан мурожаатларни электрон тарзда қабул қилиш тизими яратилган бўлиб, ушбу электрон манзили kashkadсert@uznet.net ва қўйидаги веб-сайт орқали www.kashssm.uz мурожаат этишингиз имконияти мавжуд.

 (Манзил: Қашқадарё вилояти Қашқадарё шахар Хўжабоғ кучаси №6 уй
 Тел (0375) 221-16-70, (0375) 221-09-44)

- Вилоят божхона бошқармаси  
(Манзил: Қашқадарё вилояти Қарши шахар А.Навоий кўчаси 3 а уй 
Тел (0375) 221-05-01)

Ушбу хужжатларни расмийлаштириш ишларини “бир дарча” тамоили асосида, яъни бир вақтни ўзида амалга ошириш мумкин. 

Ахборот хизмати