Туркия Республикаси Илмий ва техник тадқиқотлар кенгашининг Миллий метрология институти TUBITAKUME ходимларидан иборат турк делегацияси “Ўзстандарт” агентлигига ташриф буюрди.
Меморандум асосида Туркия Республикаси Илмий ва техник тадқиқотлар кенгашининг Миллий метрология институти TUBITAK UME турк делегацияси “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонасининг (“ЎзММИ” ДК) илмий-техник лабораторияларини “Ўзстандарт” агентлиги ва TUBITAK UME ўртасидаги ҳамкорлик асосида Ҳаракатлар режаси доирасидаги халқаро амалиётга мувофиқ тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, метрологиянинг техник регламентлар ва стандартлар ишлаб чиқиш каби соҳаларида Томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ишларини ривожланишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек миллий ва ишчи эталонларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва солиштириш бўйича биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда миллий эталонларни ишчи ҳолатда сақлаб туришга қаратилган тадқиқот натижаларидан биргаликда фойдаланиш каби долзарб масалалар юзасидан келишувларга эришилди.