Инсон маънавий-маърифий жиҳатидан баркамолликка эришса, қалбини фақатгина зилол сувларидек тиниқ туйғулар билан тўлдирса, ўзида юрт равнақига ҳисса қўшиш, халқ фаровонлигини таъминлашга, мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган эзгу сиёсатни кенг қулоч ёзишидек ишларда масъуллигини чуқур англаб етади.
Аксинча, лоқайд ва бефарқлик, ўзига бино қўйиш, фақат ўзимники тўғри қабилидаги дунёқариш билан яшаш, тор фелли бўлиш, бошқаларни менсимаслик, порахўрлик, таъмагирлик каби салбий иллатлар гирдобига тушган инсон жамиятни, халқни таназзулга етаклайди.
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан ҳар жума куни маънавият соати йўлга қўйилди. Унга турли соҳанинг билимдон вакиллари таклиф қилиниб, ходимлар иштирокида очиқ мулоқотлар давом эттирилмоқда.
Навбатдаги маънавий учрашувга Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошқарма прокурори К.Мусошайхов ва Хотин қизлар қўмитаси бош мутахассиси Д.Қўзиевалар таклиф этилди.
Маънавият соатида сўз олганлар инсониятни комилликка олиб борадиган эзгу фазиларлар ҳақида гапириб, жамиятимиз учун ўта хавфли бўлган таъмагирлик, бефарқлик ва бошқа салбий иллатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларига тўхталдилар.
Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.