Мамлакатимизнинг экспортер корхоналарига ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича самарали ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 16 февралида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида«Ўзстандарт» агентлиги вакиллар ва Савдо-саноат палатаси мутассадилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек видеоалоқа воситаси орқали Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаларининг вакиллири қатнашишди.
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий бозорларга етказиб беришда техник тўсиқларнинг олди олинишини таъминлашга йўналтирилган, Ўзбекистон Республикасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан, мамлакатимиз экспорт қилувчиларига стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш масалалари бўйича, янги халқаро стандартларни қабул қилиш ва экспортер корхоналарга сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш қисмида ёрдам кўрсатиш масалаларига алохида эътибор қаратилди.
Учрашув натижаларига асосан томонлар маҳсулотларни экспорт қилиш масалаларида юзага келаётган муаммолар бўйича тезкор ахборот алмашиш ва уларни бартараф этишда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олишди.