Қоғоз ва картон маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида тўсиқлар вужудга келишини олдини олиш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 25 майдаги 05/П-031 сонли қарори билан, қуйидаги Давлат стандартларининг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди:
- O’z DSt 1065:2005 Чоп этиш учун ишлатиладиган босмахона қоғози. Техникавий шартлар.
- O’z DSt 1066:2005 Чоп этиш учун ишлатиладиган офсет қоғози. Техникавий шартлар.
- O’z DSt 1067:2005 Силлиқланган қоғоз. Техникавий шартлар.
- O’z DSt 1068:2005 Муқова қоғоз. Техникавий шартлар.
- O’z DSt 1069:2005 Форзац қоғоз. Техникавий шартлар.
- O’z DSt 1070:2005 Газеталар. Ўлчамлари.
- O’z DSt 1071:2005 Муқовалар ва муқовалаш жилдлари. Турлари.
- O’z DSt 1077:2005 Газета қоғози. Техникавий шартлар.
- O’z DSt 1079:2005 Муқовалаш картони. Техникавий шартлар.
- O’z DSt 1088:2005 Полиэфирпахтали матбаа докаси. Техникавий шартлар.
Ахборот хизмати