2017 йил 13 февраль куни Гулистон шаҳар тадбиркорларга кўмаклашиш марказида, вилоят савдо саноат палатаси ва Сирдарё синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан тадбиркорлар ва вилоят ОАВ вакиллари иштирокида “Замонавий инновацион технологиялар асосида қуёнчиликни ривожлантириш” мавзуси истиқболлари таҳлил қилинди.
Тадбирда вилоят савдо саноат палатасининг бошлиғи Б.Холбоев, “Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори Ж..Шакаров, Тошкент Давлат Аграр Университети ветеринария ва ипакчилик факульатети катта ўқитувчиси Ш.Маматэминов ҳамда Россия Федерациясининг “Альянс инжиниринг” компанияси бош директори Неъматов Жамшид Жумаевичлар иштирок этди.
Тадбир давомида Сирдарё вилоятида тадбиркорларига қуёнчилик саноатини замонавий инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг авфзалликлари, самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди ва иштирокчиларга “HACCP” тамойиллари ISO 22000 ва “Ҳалол” стандартлари талаблари бўйича маълумотлар берилди.
Тадбир якунида “Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва лойиҳа муаллиффи, Россия Федерациясининг “Альянс инжиниринг” компанияси вакиллари билан мувофиқликни баҳолаш ва тасдқлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.