Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган «Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан, “Ўзбекаккредитация” давлат корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари улуғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази (“Ўздавуруғназоратмарказ”) ҳузуридаги маҳсулотларни сертификат-лаштириш органи ва синов лабораторияси фаолияти устидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ инспекция назорати ўтказилди.
Ўтказилган инспекция назоратида “Ўздавуруғназоратмарказ” хузуридаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ва синов лабораториясида бир қатор номувофиқликлар аниқланди ва улар бўйича номувофиқлик баённомалари расмийлаштирилди.
Ўтказилган инспекция назорати натижалари ва Аккредитация Кенгаши тавсиясига асосан, юқорида кўрсатилган маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ва синов лабораториясининг аккредитация гувоҳномалари 2018 йилнинг 5 февралидан эътиборан 10 иш кунига тўхтатилди.