2016 йилнинг 18-20 май кунлари ОАЖ МКК “Ўзэкспомарказ”нинг кўргазма майдончаларида “Ўзбекистон Нефт ва Гази – OGU 2016” 20-халқаро юбилей кўргазма ва конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазмада жаҳоннинг олди корхоналари ва йўналиш бўйича эксперт мутахассислар қатнашдилар, тадбирнинг кенг кўламли ва илмий дастури эса углеводород ҳомашё бозорининг асосий масалаларини ўз ичига қамраб олди.

OGU 2016 кўргазмасида Озарбайжон, Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Италия, Эрон, Қозоқистон, Хитой, Мальта, Норвегия, Уммон, Польша, Россия, Руминя, АҚШ, Сингапур, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Чехия Республикаси, Швейцария, Жанубий Корея каби 26 та мамлакатлардан 200 дан ортиқ корхоналар қатнашдилар.

Тадбир доирасида “Ўзстандарт” агентлигининг расмий стенди тайёрланди. “Ўзстандарт” агентлиги “Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш маркази” ҳодимлари ташриф буюрганларга сертификатлаштириш ва сифат тизимларини бошқариш борасида маълумотлар беришди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сертификатлаштириш тартиботи бўйича презентация намойиш этишди. 

Ахборот хизмати