“Ўзстандарт” агентлиги томонидан GLOBAL G.A.P., ва «Ҳалол» стандартлари ҳамда органик сертификатлаштириш тизимларининг афзалликларини кенг оммага етказиш мақсадида 5 февралдан 21 февралга қадар Республикамизиниг барча вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи маҳаллий фермер хўжаликларига, экспорт салоҳиятини ошириш ва мавжуд техник тўсиқларни бартараф этишда кўмаклашиш мақсадида, семинарлар ташкил этилмоқда.
Шунга мувофиқ , “Ўзстандарт” агентлиги, Хоразм СМБ ва Хоразм ССМ ДК ҳамкорлигида Хоразм вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида вилоятнинг туманларида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлар раҳбарларига семинар ташкил қилинди.
Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли қарори билан республикада халқаро стандартларни, шу жумладан «ISO 22000», «Ҳалол» стандартларини жорий этиш белгиланганлиги кенг миқёсда тушунтирилди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Савдо-саноат палатаси ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси билан келишилган ҳолда O`zDSt 3286:2018 – “Ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма” Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти қабул қилинди.
Ушбу стандарт ислом принциплари ва шароитларига биноан, ҳалол маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш, тайёрлаш, қайта ишлаш, таснифлаш, қабул қилиш, қадоқлаш, тамғалаш, белгилаш, текшириш, ортиш-тушириш, етказиб бериш, тарқатиш, сақлаш ва хизмат кўрсатиш каби озиқ-овқат тизимининг хар бир босқичида риоя қилиш учун зарур бўлган умумий қоидаларни ўз ичига олади.
Кун тартибидаги Органик сертификатлаштиришнинг талаблари ва GLOBAL G.A.P. стандарти юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва хўжалиги вазирлиги хузуридаги стандартлаштириш маркази директори А.Джуманов сўзга чиқиб, стандартнинг талаблари, моҳияти ва долзарблиги тўғрисида гапириб ўтди.
Кун тартибидаги “Ҳалол” стандарти бўйича “Ўзстандарт” агентлиги ССИТИ сертификатлаштириш бўлими бошлиғи С.Саидов сўзга чиқиб, тушунчалар ва унинг талаблари тўғрисида батафсил маълумот берди.
Мавзу юзасидан бошқа масалаларга оид саволларга Қишлоқ ва хўжалиги вазирлиги хузуридаги стандартлаштириш маркази директори А.Джуманов ва “Ўзстандарт” агентлиги СМСИТИ сертификатлаштириш бўлими бошлиғи С.Саидовлар батавфсил жавоб қайтардилар.