“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов Жорий йилнинг 6 феврал куни Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида Сайёр қабул тадбирларида иштирок этиб, жисмоний ва юридик шахслар билан юзма-юз кўришиб очиқ ва самимий руҳда суҳбатлашди.
Дастлабки Сайёр қабул Самарқанд вилоятининг юксак тоғ бағрларига туташ бўлган хушманзара Ургут туманида ташкил этилди. Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликдаги мазкур учрашувга тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбарлари ва жисмоний шахслар таклиф этилди.
Учрашувни туман ҳокими М.Турдиев кириш сўзи билан очиб, Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар ҳақида йиғилганларга қисқача маълумот берди.
Шундан сўнг Самарқанд Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи М.Саидов сўзга чиқиб, бугунги кунда вилоят миқёсида бошқарма ва синов ва сертификатлаштириш марказлари фаолияти доирасида амалга ошириб келинаётган ишларнинг кўлами ва бу борада ўз ечимини кутаётган айрим муаммоларга эътибор қаратди.
Сайёр учрашувида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов бугунги кунда агентликнинг фаолиятида тадбиркорлага,ишлаб чиқарувчиларга маҳсулот ишлаб чиқаришда кўрсатилаётган амалий ёрдамларга тўхталиб, бу борада жорий йилда ҳам агентлик раҳбарияти томонидан жойларда Сайёр қабулларни тизимли ўтказишга ва бу орқали халқ билан самарали учрашувларни кўпроқ ўтказиш масаласига эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Маълумки муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Ургут туманида эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилди. Мазкур ҳудудда “Ўзстандарт” агентлигига қарашли илмий-ишлаб чиқариш марказида тадбиркорларга бир қанча қулайликлар яратилган.
Жумладан, маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва қадоқлаш бўйича туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга яқиндан кўмак бериб келинмоқда. Учрашувдан сўнг Бош директор А.Каримов мазкур илмий-ишлаб чиқариш марказининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, марказнинг келгусидаги фаолиятини янада кенгайтириш ва тадбиркорларга бунданда яқинлашиш тизимини яратиш билан боғлиқ тавфсияларини берди.
Сайёр қабул жараёнида тадбиркорлар томонидан “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовга кўплаб саволлар ва экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқ бўлган кўплаб таклифларини билдирдилар.
Шундан сўнг куннинг иккинчи яримида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов Самарқанд шаҳрида тадбиркорлар иштирокида Сайёр қабулида иштирок этди. Мазкур учрашувга ҳам шаҳарда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг вакиллари таклиф этилди.
Савол-жавоб шаклида ташкиллаштирилган учрашув давомида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов, ишлаб чиқарувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарар экан, шунинг билан бирга яқинда агентликнинг ташаббуси билан қабул қилинган “Ҳалол” стандарти ҳақида ҳам атрофлича маълумот берди.
Албата, бундай учрашувлар, халқ вакиллари билан мулоқотларнинг ташкил этилаётгани баҳона “Ўзстандарт” агентлиги тизимида рўй бераётган ислоҳотларни тарғиб этиш билан биргаликда, уларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш имконияти яратилмоқда.