Жорий йилнинг 3 февралида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Турин Политехника Университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдардаги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 14-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалий семинар ташкил этилди.Мазкур семинарда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Ж.Шукуров иштирок этиб, “Ўзстандарт” агентлигида “Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини назорат қилиш, соҳада ижро интизомини янада такомиллаштириш бўйича яратилган иш услуби ва унинг самарадорлиги тўғрисида” иштирокчиларга маълумот берди.
Шунингдек йиғилиш давомида “Ўзстандарт” агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар ва улар билан ишлаш ва ўз вақтида жавоб бериш тизимини ривожлантириш мақсадида ҳужжатларни назорат қилиш бўйича махсус электрон ҳужжат алмашиш дастури жорий этилгани ҳамда ушбу дастурнинг афзалликлари тўғрисида батавфсил маълумот берилди.
Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 2017 йил давомида “Ўзстандарт” агентлигига жами 1563 та Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, топшириқлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган. Шундан: 20 та Республикамиз Президенти фармонлари, 57 та қарорлари, 11 та фармойишлари, 136 та Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, 576 та Вазирлар Маҳкамаси баёнлари ва топшириқлари ҳамда 756 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган. Ушбу келиб тушган топшириқларнинг ижроси ўз вақтида бажарилиб, Президент Девонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисоботлар киритилиб борилганлиги иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Амалий семинар ишида “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Ижро интизомининг ўзига хос иш услуби юқори баҳоланиш билан бирга, бошқа вазирлик ҳамда идораларга ҳам оммалаштириш масаласи ўртага ташланди.