“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан жойларда Сайёр қабулларни ўтказиш режа асосида амалга ошириб келинмоқда.
Шундай тадбирларнинг навбатдагиси Фарғона вилоятида ташкил этилди.
Сайёр учрашувини Бағдод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғ.Ш. Солиев очиб, “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.У. Каримовни тадбир иштирокчиларига таништирди.
А.У. Каримов сўзга чиқиб, агентлик томонидан жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш, жумладан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга оид савол ёки муаммоларига ечим топиш мақсадида халқ билан мулоқотлар тизимли ташкил этилганлигини айтиб, мазкур Сайёр қабулни айнан очиқ мулоқот, савол-жавоб тариқасида ўтказишни таклиф этди.
Айни пайтда соҳага оид қонунчилик нормаларига тегишли тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишлари олиб борилаётгани ва ўтказилаётган Сайёр қабулларда кўтарилган масалалар, тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган саволлар, муаммолар инобатга олиниб, уларни ечимини топиш мақсадида меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳаларига киритилиши тўғрисида айтиб ўтилди.
Тадбир иштирокчиларига сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш ҳамда уларни ўйлантираётган саволлар ва мурожаатлари ҳар томонлама ўрганиб шу ернинг ўзида ижобий жавоб бериш кун тартибидаги муҳим масала эканлигига эътибор қаратди.
Сайёр қабул давомида, йиғилиш иштирокчиларнинг соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоблар берилди: